Нега Ўзбекистонда доллар курси ошмоқда ва йил охиригача у қандай ҳолатга келади – эксперт

© Sputnik/Abdubakir YunusovДоллар ва сўм купюралари
Доллар ва сўм купюралари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Бугун, 10 август куни Ўзбекистоннинг кўплаб тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Келаси йил Ўзбекистонда доллар курси 13 000 сўмга етиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт фанлари номзоди, мустақил эксперт Темур Шайданов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, долларнинг қимматлашиши сабабларидан бири АҚШнинг қайта молиялаш ставкаси бўлиб, Федерал захира тизими уни 25 базис пунктга ошириб, 5,25-5,5% гача кўтарди.
Темур Шайдановнинг сўзларига кўра, бу қарори билан АҚШ қиммат пул сиёсатини олиб бормоқда.
Экспертнинг фикрича яна бир сабаб бу - мамлакат иқтисодиётининг аҳволи. Унинг сўзларига кўра, улар учун оғир юк бўлган бюджет тақчиллиги, импорт ҳажмининг кўпайиши ва тадбиркорларнинг солиқдан узоқлашиши валюта курсининг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, эксперт таъкидлаганидек, реал валюта курси узоқ вақт давомида 13 000 сўм бўлган, бироқ республика Марказий банки турли сабабларга кўра уни ушлаб турди.
© SputnikВалюталар курси
Валюталар курси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Валюталар курси
Мутахассиснинг фикрича, мамлакатда бундай курс йил охиригача давом этиши мумкин.
"Прогноз - 13 000 сўм. Йил охирида 12 600 га тузатиш мумкин, аммо янги йилдан кейин мамлакат ялпи ички маҳсулоти ижобий томонга ўзгармаса, албатта 13 000 даражасига етади", деди Темур Шайданов.
© SputnikВалюталар курси
Валюталар курси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Валюталар курси
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк сўм нега кескин қадрсизланганига изоҳ билдириб, келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга эканини маълум қилди.
Сумовые и долларовые купюры. Иллюстрационное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Доллар кескин кўтарилди – тижорат банкларидаги валюталар курси
Янгиликлар лентаси
0