Тошкентда футбол бўйича “Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири” бўлиб ўтади — тақвим

CC0 / Andy03 / Soccer ballФутбол тўпи
Футбол тўпи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 11-15 август кунлари Тошкентда футбол бўйича “Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақа 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилади. Унда Ўзбекистон, Черногория, Саудия Арабистони ва БАА жамоалари иштирок этишади.
Мусобақанинг очилиш ўйини 11 август куни “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Унда ёш ўзбекистонлик футболчилар БАА вакилларига қарши майдонга тушишади.
Таъкидланишича, ҳамма учрашувларга кириш бепул. Тақвим:
11 август: Ўзбекистон – БАА;
13 август: Ўзбекистон – Саудия Арабистони;
15 август: Ўзбекистон – Черногория.
Янгиликлар лентаси
0