Қайси ҳудудда абитуриентлар энг юқори балл тўплади?

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриентлар
Абитуриентлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
440 минг нафар атрофидаги абитуриент 56,7 дан кам балл тўплаган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар тўплаган баллар вилоятлар кесимида кўриб чиқилди.
Унга кўра, энг баланд ўртача балл 70,8 балл — Бухоро вилоятига, энг паст балл эса 59,9 балл — Сирдарё вилоятига тегишли.
56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар рўйхатида эса Қашқадарё вилояти етакчи. Вилоятдан ҳужжат топширган абитуриентларнинг деярли ярмидан сал кўпи 56,7 баллдан кам тўплаган.
Шунингдек, жами 440 минг нафар атрофидаги абитуриент 56,7 дан кам балл тўплаган.
Янгиликлар лентаси
0