Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга берди – фото, видео

Oбуна бўлиш
Иссиқкўл вилоятидаги 4 та пансионат ўзбекистонлик инвесторларга узоқ муддатли фойдаланишга берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Иссиқкўл вилоятидаги “Золотые пески“, “Дилором”, “Роҳат” ва қурилиши битмаган “Бўстон” пансионатлари ўзбекистонлик инвесторларга узоқ муддатли фойдаланишга берилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги маълум қилди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.
© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
1/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
2/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
3/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
4/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
5/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

© Foto : Фонд по управлению государственным имуществом при ПКР

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Ўзбекистонга берилган пансионатлар - Sputnik Ўзбекистон
6/6

Ўзбекистонга берилган пансионатлар

Илгари бу пансионатларни Ўзбекистон компаниялари бошқарган, бироқ 2016 йилда Қирғизистон уларни ўз балансига олган. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида тўртта пансионатни реконструкция қилиш борасида келишувга эришилган.
“Улар давлат балансида ва зарар келтирадиган, чунки катта қисмидан қониқарсиз ёки авария ҳолати бўлгани сабаб фойдаланилмайди. Умуман олганда уларнинг моддий ва техника базаси эскирган, объектлар инфратузилмалари янгилаш ва модернизация қилиш катта инвестицияни талаб қилади”, - дейилган хабарда.
Пансионатлар ўзбекистонлик инвесторларга фойдаланишга, ер эса 49 йилга ижарага берилади. Инвесторлар объектларни реконструкция қилади.
Таъкидланишича, бу механизм қабул қилинган халқаро амалиёт ва давлат-хусусий шерикчиликнинг кенг тарқалган шаклидир.
"Золотые пески" Тошкент механика заводига, “Дилором” “Асакабанк”ка, “Роҳат” Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, “Бўстон” эса “Ўзсаноатқурилишбанк”ка берилади.
Ўзбекистон компаниялари пансионатларни 3-4 юлдузли даражагача модернизация қилиш мажбуриятини олишган. У ердаги ходимларнинг камида 80 фоизи Қирғизистон фуқаролари бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0