Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsSilk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентда кутиб олинди.
Silk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентда кутиб олинди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Резидент авиакомпанияр томонидан кўсатилаётган хизматлар кўлами ошди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган парвозлар сони ошди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, резидент авиакомпанияр томонидан кўсатилаётган хизматлар кўлами ортмоқда.
2023 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон резидент авиакомпаниялари томонидан 28 764 та авиақатнов амалга оширилди.
“Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 7 524 та рейсга ёки 135 фоизни ташкил этади”, дейилади хабарда.
Хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16 618 та (151%), ташилган йўловчилар сони 2 398,5 минг нафарни (132 %) ташкил этади.
Маҳаллий йўналишларда резидент авиакомпаниялари томонидан шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 12 146 та (141%) ни, ташилган йўловчилар сони 1 015,6 минг нафарга (103%) тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot Sharq", "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилган. Улар ҳозир ўз фаолиятини бошлаган.
Ўтган 6 ой давомида мамлакатга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар17 та ҳаво кемасини олиб келган.
Загруженность аэропортов ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Марказий Осиё аэропортларида йўловчилар сони ўсмоқда
Янгиликлар лентаси
0