Ўзбекистон ўз мева-сабзавотларини асосан қаерга сотмоқда

Oбуна бўлиш
Етти ойда Ўзбекистон хорижга 1,1 млн тонна мева-сабзавот сотган. Асосий харидор Россия бўлиб қолмоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилган. Улар қиймати: 672,9 млн доллар.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 %), Покистон (14,6 %), Қозоғистон (12,0 %) ҳамда Қирғизистон (9,1 %) ҳиссасига тўғри келган.
Батафсил - Sputnik инфографикасида
Янгиликлар лентаси
0