Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда

© ИА "Дунё"Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда
Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини Жамия Миллия Исламия билим юртининг гавжум майдончасида ўрнатиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Деҳли шаҳрида буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади.
Айтилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилди.
“Учрашув чоғида профессор Нажма Ахтар Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг "Китоб ул-ҳинд" асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади. Шу боис қомусий олим ҳайкали унинг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, ҳинд халқи олдидаги хизматларининг юксак эътирофи рамзи бўлади”, дейилади хабарда.
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Ўқув жараёнида Шарқ олимлари, жумладан, буюк ўзбек алломаларининг ноёб асарларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилади. Таълим масканининг иккита биноси Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино номлари билан аталган.
Маълумот учун, Жамия Миллия Исламия университети мамлакатнинг етакчи олий таълим масканларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳуқуқ, гуманитар фанлар ва тиллар, нафис санъат, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инженерия ва технологиялар, таълим, меъморчилик, стоматология, бошқарув тадқиқотлари каби қатор йўналишларда мутахассислар тайёрланади. 20 минг нафар талабага 1000 нафар профессор ва ўқитувчилар дарс беради.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида "Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Шунингдек, 4-8 сентябрь кунлари Париж шаҳрида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш доирасида халқаро кўргазма ҳамда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Аль-Бируни инфографика заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Қомусий аллома Абу Райҳон Беруний ҳақида
Янгиликлар лентаси
0