“Ҳаммаси ёлғон”: Зеленскийнинг Украина Қуролли кучлари ҳақидаги ташвиқоти фош қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота артиллерийских расчетов РСЗО БМ-21 "Град" ЦВО на Краснолиманском направлении в ЛНР
Работа артиллерийских расчетов РСЗО БМ-21 Град ЦВО на Краснолиманском направлении в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Олег Соскин: Зеленский фронтдаги вазият ҳақида ёлғон гапирмоқда, Россия Қуролли Кучлари Купянск яқинида олдинга силжимоқда.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) қарши ҳужум пайтида нафақат муваффақиятга эриша олмади, балки Харков вилоятидаги мудофаа чизиғи устидан назоратни ҳам йўқота бошлади. Бундай фикрни Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин билдириб ўтди, деб ёзмодқа Sputnik радиоси.
“Рус қўшинларининг ҳужуми бор, энг оғир жанглар Купянск яқинида давом этмоқда. Ҳамма жойда, Маринкада ҳам”, дейди у.
У ижтимоий тармоқдаги ўз блогида Ғарб томонидан илгари сурилаётган тактикалар Украина Қуролли кучлари учун самарасиз бўлиб чиққани, НАТО техникалари эса эскирганлигини ва уларни Россия қуроллари билан таққослаб бўлмаслигини таъкидлади.
“Зеленский доимий равишда у ерда ҳужум кетаётганини айтади ... Фронтда ҳеч нарса йўқ, ҳаммаси ёлғон ... Улар ҳар доим аллақачон ғалаба, аллақачон ҳужум бўлганини айтади - ҳар куни мана шу”, дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Asia Times нашридаги мақолада катта йўқотишлар туфайли Киев қарши ҳужумни давом эттириш учун номақбул қадам ташлашга мажбур бўлиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0