Россияда Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди

© Союз писателей УзбекистанаВ Кемерово открыли памятник Усману Насыру
В Кемерово открыли памятник Усману Насыру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2023
Oбуна бўлиш
Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Кемеровода Усмон Носир ҳайкали очилди, дея хабар берди Ўзбекистон Бадиий академияси.
Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди.
Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухбор элчиси Ботиржон Асадов, Россия ташқи ишлар вазирлиги Новосибирскдаги шаҳри вакили Николай Афанасьев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳамедов ва бошқа ижодкорлар иштирок этишди.

"Шавкат Мирзиёевнинг "Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"га қарорида Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ва "Шаҳидлар хотираси" жамғармасига Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатиш ва унинг тантанали очилиш маросимини ўтказиш вазифаси белгиланган эди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳайкал муаллифи Константин Зенич.
Усмон Носир 1912 йилнинг 13 ноябрида Наманганнинг Чуқуркўча даҳасида дунёга келади. Шоир тўрт ёшлигида отаси вафот этади. Онаси Холамбиби Носирҳожи исмли инсонга турмушга чиқади ва оила Қўқонга кўчиб ўтади. Шунда Носирҳожи ёш Усмонни болалар уйига топширади. Усмон Носир махсус интернатда таълим олади.
Ташкентская телебашня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Пойтахтдаги кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди
Янгиликлар лентаси
0