Кишинёвдан депорт қилинган Sputnik Молдова раҳбари тафсилотларни маълум қилди

© Sputnik / Наталья АйриянВиталий Денисов. Архив фото
Виталий Денисов. Архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Молдова ҳукумати уни “республика хавфсизлигига таҳдид солмоқда” деб ҳисоблади ва уни 10 йилга мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, чиқариб юборди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Кишинёвдан депорт қилинган Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов Москвага келди ва тафсилотларни маълум қилди, деб хабар берди Sputnik “Ближнее зарубежье”.
Молдова ҳукумати уни “республика хавфсизлигига таҳдид солмоқда” деб ҳисоблади ва уни 10 йилга мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, чиқариб юборди.
“Чиқариш тўғрисидаги қарор 8 сентябрь куни имзоланган ва апелляция муддати тугаганидан кейин топширилди. Тайёрланишим, пул ва ҳужжатларимни олишимга вақт беришмади. Мушукни ёлғиз ўзини хонадонга қамаб қўйишди”, - дейди Денисов.
Шу билан бирга, Молдова миграция хизмати журналистга ўз ҳисобидан депорт қилинишни таклиф қилган.
Ўз навбатида, Денисов Молдовада русларнинг ҳуқуқи бузилиши ҳақида гапирди.
“Молдовада улар ҳатто ўз фуқароларини ҳам мамлакатга киритмасликлари мумкин, русларни гапирмаса ҳам бўлади. Болали аёлларни мамлакатга ташриф буюриш сабабини асослаб бера олмагани учун киритмаслик ҳолатлари бўлган. Агар сизда Россия паспорти бўлса, сиз автоматик равишда ҳуқуқлардан маҳрум бўласиз”, - деди Денисов.
Шу билан бирга, у молдовалик ҳамкасблари уни депортация ҳолатида қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
“Мен Кишинёвдаги таҳририятимизда ишлаган ягона россияликман. Қолганларнинг ҳаммаси Молдова фуқаролари, уларнинг ҳаммаси мени қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Бўлган воқеа уларни бирлаштиради ва улар аввалгидан ёмон ишламайди”, - дея қўшимча қилди Денисов.
Кейинчалик, депорт қилинган журналистнинг мушуги қулфланган квартирадан озод қилинди.
Эътиборлиси, Молдова 2023 йилда “Матбуот эркинлиги” рейтингида 12 поғона кўтарилиб, “Чегара билмас мухбирлар” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти версияси бўйича 180 та давлат орасида 28-ўринни эгаллаган.
Республикада 10 дан ортиқ блокланган интернет ресурслари мавжуд. Улар орасида Sputnik ахборот агентлигининг 5 сайти ҳам бор. Шунингдек, мамлакатда Sputnik Молдова радиоси узатилиши тўхтатилди, 6 та рус тилидаги телеканаллар кўрсатилиши тақиқланди ва Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов депорт қилинди.
Янгиликлар лентаси
0