Ўзбекистонда ишдан олиш ва тайинловлар — 11 сентябрдан 18 сентябргача

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Oбуна бўлиш
Sputnik ўтган ҳафтада республиканинг турли идоралари ва вазирликларида амалга оширилган тайинлов ва ишдан олишларни тўплади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ички ишлар, Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига янги вазир ўринбосарлари тайинланди, шунингдек, 4 та вилоят суди раислари лавозимидан озод этилди, 5 та вилоят судига янги раис тайинланди.
Ички ишлар вазирлиги
Зуфар Қурбонов Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Қурбонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзбектелеком”да масъул лавозимларда ишлаган.
© Пресс-служба МВДЗуфар Камилевич Курбанов.
Зуфар Камилевич Курбанов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Зуфар Камилевич Курбанов.
Алия Юнусова болалар омбудсмани лавозимини тарк этди. У бу лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Юнусова ўтган йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институтида ўқитувчи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида бўлим мудири лавозимларида ишлаган.
© Sputnik / Владимир ТрефиловАлия Юнусова
Алия Юнусова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Алия Юнусова
Транспорт вазирлиги
Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. У бунга қадар Қорақалпоғистон транспорт вазири, унгача эса Ўзбекистон транспорт вазирлиги Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
© Жокаргы Кенес Республики КаракалпакстанМинистром транспорта Республики Каракалпакстан назначен Омаров Маманбий.
Министром транспорта Республики Каракалпакстан назначен Омаров Маманбий. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Министром транспорта Республики Каракалпакстан назначен Омаров Маманбий.
Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги
Бегис Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди. Бунга қадар у "Айқулаш" қорақалпоқ миллий фольклор ансамблининг директори вазифасида ишлаган.
© Пресс-служба Жокаргы Кенеса КаракалпакстанаБегисбай Темирбаев назначен министром культуры Каракалпакстана
Бегисбай Темирбаев назначен министром культуры Каракалпакстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Бегисбай Темирбаев назначен министром культуры Каракалпакстана
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига уч нафар янги ўринбосар тайинланди. Улар Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов.
Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йил Самарқанд давлат тиббиёт институти, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2002-2009 йилларда Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, 2009-2012 йилларда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. 2012-2014 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи бўлган. 2015-2016 йилларда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шарипов 2021 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
© пресс-служба МинздраваНазначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Фарходжон Ташпулатов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. 2006-2007 йилларда “Парвина суғурта” суғурта компанияси Тошкент шаҳри дирекцияси директори, 2007-2010 йилларда “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси менежери, бош менежери лавозимларида меҳнат қилган. 2011-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул вазифаларда ишлаган. Ташпулатов 2021 йилдан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
© пресс-служба МинздраваНазначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Олим Омонов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистратура босқичи, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 2005-2011 йилларда “Ўзбектелеком” АК “UzNet” филиали бўлим бошлиғи, 2011-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул лавозимларда меҳнат қилган. 2018-2021 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасида ишлаган. Омонов 2023 йилдан “Чорвоқ” туристик рекреацион зона дирекцияси ДУК директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
© пресс-служба МинздраваНазначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Назначены три заместителя министра здравоохранения Узбекистана
Суд тизими
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ, 5 та вилоят судига янги раис тайинланди.
Тайинлов:
Учқун Рўзиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Утаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Камолов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фаррух Абдураимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган).
Шунингдек, Бухоро, Андижон, Жиззах ва Хоразм вилоятлари суди раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан лавозимдан озод этилганлар:
Талъатжон Мелибоев - Андижон вилоят судининг раиси;
Лукмон Кадиров - Бухоро вилоят судининг раиси;
Ўткиржон Джумаев - Жиззах вилоят судининг раиси;
Баҳодир Полванов - Хоразм вилоят судининг раиси.
Янгиликлар лентаси
0