Академик Назар Тўраев вафот этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаАкадемик Назар Тўраев
Академик Назар Тўраев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ушбу муносабат билан олимнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Юлдашевич Тўраев 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу муносабат билан олимнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида туғилди.
1961 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим лавозимида бошлади.
У 1968 йилда номзодлик, 1981 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.
Назар Тўраев мамлакатимиз ва халқаро илмий жамоатчилик ўртасида физикавий электроника йўналишида мактаб яратган олим сифатида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.
Назар Тўраев 1990-1995 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.
Академик Назар Тўраев “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Янгиликлар лентаси
0