https://sputniknews.uz/20231017/aholi-sogligini-saqlash-kodeksi-40033907.html
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси эълон қилинди
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Кодекс жами 21 та боб ва 199 та моддадан иборат. Бу кодекс аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
2023-10-17T13:39+0500
2023-10-17T13:39+0500
2023-10-17T13:56+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_2:81:1238:776_1920x0_80_0_0_324f5ba5403e174645d59537f53128e3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Кодекс жами 21 та боб ва 199 та моддадан иборат.Бу кодекс аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилар:Соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий принциплар фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларининг тенглиги, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, бемор манфаатлари устунлиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиш имконияти мавжудлиги кабилар бўлади.Кодексда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.Ҳужжат билан қуйида тўлиқ танишиш ва муҳокамаларда иштирок этиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_300:100:1118:714_1920x0_80_0_0_7f31ade8b329a31970b7574276ba0cb2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳа
аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳа
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси эълон қилинди
13:39 17.10.2023 (янгиланди: 13:56 17.10.2023) Соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий принциплар бемор манфаатлари устунлиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиш имконияти мавжудлиги кабилар бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Кодекс жами 21 та боб ва 199 та моддадан иборат.
Бу кодекс аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилар:
фуқароларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
фуқароларга хавфсиз, самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий принциплар фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларининг тенглиги, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, бемор манфаатлари устунлиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиш имконияти мавжудлиги кабилар бўлади.
Кодексда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Ҳужжат билан қуйида тўлиқ танишиш ва муҳокамаларда иштирок
этиш мумкин.