Андижонда Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи бўлган уч киши қўлга олинди

© Pexels / Kindel MediaНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Улар хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, кейин Сурияга ўтмоқчи бўлишган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи уч фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган айрим шахсларнинг таъсирига тушиб қолишган. Оила аъзоларининг қаршилигига қарамасдан, Сурияга кетишмоқчи бўлишган.
Фуқаро А.Ў. Telegram'да канал ва гуруҳлар очган ва тарғибот ишларини олиб борган. Кейинроқ у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилишган.
И.Д. эса яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам ўзлари билан кетишга кўндирган.
Таъкидланишича, улар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, кейин Сурияга ўтмоқчи бўлишган.
Ҳозир мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0