Жиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди — фото

© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЖиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Жиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳосил, ҳар гектар майдондан 150 тоннани ташкил этиб, бу борада янги рекорд ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда пиёз етиштириш бўйича янги рекорд қайд этилди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Жиззах вилояти, Зомин туманида фермер рекорд даражада пиёз етиштирди. Қайд этилишича, Чорвадор ҚФЙ ҳудудидаги “Жилғалисой шабадаси” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Мирзаев жорий йилда тик қудуқ қазиб, ўз далаларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЖиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Новый рекорд по выращиванию лука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Жиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Бунинг натижасида, фермер хўжалиги далаларида ўзи етиштирган маҳаллий пиёз уруғларини экиб, рекорд даражада пиёз етиштиришга эришди. Ҳосил ҳар гектар майдондан 150 тоннани ташкил этиб, бу борада янги рекорд ўрнатилди.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЖиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Новый рекорд по выращиванию лука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Жиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
“Бу йилги натижа билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кейинги йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий тадқиқот институтлари олимлари билан биргаликда гектаридан 160 тонна ҳосил олишни режа қилганмиз. Кейинги 3 йилда ҳосилни янада кўпайтириб гектаридан 200 тоннагача ҳосил олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”, – деди Бахтиёр Мирзаев.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЖиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Новый рекорд по выращиванию лука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Жиззахлик фермер рекорд даражада пиёз етиштирди
Маълумот учун, бугунги кунда дунёда 4.5 миллион гектар майдонга пиёз экилиши натижасида 92,1 миллион тонна маҳсулот етиштирилмоқда. Ўртача ҳосилдорлик эса, гектаридан 19,3 тоннани ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон илмий-тажриба станциясидаги олимлар томонидан пиёзнинг “Малла” нави яратилди. Шунингдек, Қашқадарёда янги пиёз нави парваришланмоқда.
Лук репчатый  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган чекловни бекор қилди
Янгиликлар лентаси
0