Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

АҚШ Фаластинга қарши уруш олиб бормоқда — ХАМАС

© AFP 2023 / MAHMUD HAMSФаластин
Фаластин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
Хориждаги ХАМАС раҳбарининг айтишича, АҚШ Фаластинга қарши уруш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Фаластинга қарши урушда айнан АҚШ етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда хориждаги ХАМАС ҳаракати раҳбари маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги ташкилот ва бошқа Фаластин кучларига қарши урушни айнан Қўшма Штатлар бошқармоқда.
"Америка бугун бу урушга бошчилик қилмоқда ва ХАМАСни мағлуб этиш мақсадларига эришишни режалаштирмоқда, Исроилни қўллаб-қувватламоқда ва уни қурол билан таъминламоқда", — дейилади Машъал ҳаракатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, “босқинчилар ХАМАС ва Ғазо секторини тор-мор этмоқчи” ва Фаластин ҳаракатининг халқ қўллаб-қувватлашини йўқ қилмоқчи. Шунингдек, у ХАМАС аввалроқ “Исроилга қарши бешта урушда қатнашган ва унга қаттиқ қаршилик кўрсата олганини” таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0