Ҳиндистон Россиядан рекорд даражада олмос сотиб олди

© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтишЦентр сортировки алмазов в Якутии. Архивное фото
Центр сортировки алмазов в Якутии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон рус олмослари импортини ойлик ҳисобда тўрт баробарга оширди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ҳиндистон 2018 йилнинг март ойидан бери Россиядан 215 миллион долларлик рекорд даражадаги олмос сотиб олди. Бу ҳақда РИА Новости Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги маълумотлари таҳлили асосида хабар берди.
Шундай қилиб, ёз охирида Ҳиндистон рус олмослари импортини ойлик ҳисобда тўрт баробарга, йиллик ҳисобда эса тўққиз фоизга - 215,1 миллион долларгача оширди.
Бу 2018 йил март ойидан бери энг йирик ойлик харид бўлди – ўшанда республика бир вақтнинг ўзида 481 миллион қийматидаги қимматбаҳо тошларни сотиб олди.
Умуман олганда, йил бошидан бери Ҳиндистон компаниялари Россиядан 863 миллион долларлик олмос сотиб олди, бу ўтган йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир.
Ҳиндистон саноати регулятори, қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмлари экспортини қўллаб-қувватлаш кенгаши маълумотларига кўра, сентябрь ойи охирида “Алроса” (олмос қазиб олиш бўйича дунёда етакчи ўринни эгалловчи Россия олмос қазиб олувчи компаниялар гуруҳи) ўз илтимосига биноан сентябрь ва октябрь ойларида олмос савдосини тўхтатди.
Кейинчалик, Ҳиндистон олмос секторининг йирик вакиллари Ҳиндистонга олмос хомашёсининг барча импортини икки ойлик музлатишни тавсия қилди - бу пандемиядан кейинги энг радикал чекловчи чора бўлди.
Янгиликлар лентаси
0