Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ИИВ ходимларини мукофотлади — улар кимлар?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳужжатга имзо чекмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳужжатга имзо чекмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
ИИВ ходимлари "Мардлик", "Дўстлик" орденлари, шунингдек, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун" ва "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 нафар ИИВ ходимини мукофотлади. Бу ҳақида 25 октябрь куни давлат раҳбари имзолаган тегишли фармонда назарда тутилган.
Мукофот мамлакат ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамоат хавфсизлиги, халқ осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.
Шунингдек, ходимлар жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланди.
Қуйидаги ИИВ ходимлари "Мардлик", "Дўстлик" орденлари, шунингдек, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун" ва "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди:
"Мардлик" ордени билан
1.
Исамов Абдулхамид Мирзаевич - Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори.
"Дўстлик" ордени билан
1.
Арзуев Жамбил Жумабаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
2.
Жумаева Алёна Шухратовна - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика маркази бош эксперти.
"Жасорат" медали билан
1.
Асқаров Улуғбек Умаралиевич - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди сафдор ходими;
2.
Ахмедов Фаррухжон Баёнович - Самарқанд вилояти Ургут тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
3.
Ниёзов Бекзод Холиқович - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили;
4.
Рахимов Тўлқинжон Фархадович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта тезкор вакили;
5.
Суванов Жамшид Эшпулатович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси бошлиғи.
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
1.
Асадов Азизбек Кароматович - Бухоро вилояти Олот тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
2.
Асанов Сабирджан Жакаевич - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати отряди сафдор ходими;
3.
Баҳромов Бектемир Рахмонович - Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
4.
Қурбонов Фарходжон Рахимович - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси;
5.
Норқўзиева Шахло Примқуловна - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси пробация бўлинмаси катта инспектори;
6.
Султанов Анвар Абидходжаевич - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
7.
Рахимов Ғуломбек Бабаханович - Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси махсус қабулхона катта назоратчиси;
8.
Шермухамедов Абдумажид Мавлянович - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
9.
Юсупов Абдулло Абдурахмонович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори.
"Шуҳрат" медали билан
1.
Давранов Ғолибжон Исомидинович - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
2.
Джаббаров Фарход Ахмадович - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими;
3.
Ишпулатов Аббос Нурмаматович - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими 2-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
4.
Мирахмедов Аброр Онарбоевич - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
5.
Мўминов Бўриқул Ёдгорович - Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
6.
Палимбетов Бахтибай Жангабаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
7.
Рюмин Алексей Александрович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг ўринбосари;
8.
Туланов Абдумухтор Рузиматович - Андижон вилояти Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0