Россия фуқаролигини энг кўп кимлар олмоқда?

Oбуна бўлиш
Россия фуқаролигини олиш учун сўнгги икки йил давомида энг кўп қайси давлат фуқаролари мурожаат қилгани маълум бўлди. Батафсил инфографикамизда.
Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда 691 минг киши Россия фуқаролигини олган. Улардан аксарияти, 297 минг киши — Украина фуқаролари. Умумий миқдордан 43 %ни ташкил қилади.
Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари — 174 минг киши. Кейинги ўринда Арманистон — 45 минг киши, Қозоғистон — 42 минг киши, Ўзбекистон — 27 минг киши.
2023 йилнинг биринчи ярмида эса Россия фуқаролигини олганлар орасида энг кўп Тожикистон фуқаролари — 87 минг киши. Украина — 39 минг, Арманистон — 18 минг, Қозоғистон — 14 минг киши ва ҳоказо.
Янгиликлар лентаси
0