Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда ўзаро савдо ҳажми $100 миллиарддан ошади — Оверчук

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя правительства РФ Алексей Оверчук
Заместитель председателя правительства РФ Алексей Оверчук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 100 миллиард доллардан ошиши мумкин, деди Алексей Оверчук.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ўртасидаги савдо динамикаси жуда яхши кетмоқда, айрим прогнозларга кўра, жорий йилда иттифоқ доирасидаги савдо ҳажми 100 миллиард доллардан ошиши мумкин, деди журналистларга Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук. РИА Новости хабарига асосан.
"ЕОИИ мамлакатларида савдо динамикаси жуда яхши кетмоқда, мен бу ҳақда доим гапираман. Агар биз ЕОИИ доирасидаги савдо қандай ривожланаётганини ва ЕОИИ давлатларининг ташқи дунё билан савдосини солиштирсак, бу жуда аниқ бўлади. ЕОИИ анча тез ривожланмоқда”, — деди у Халқаро божхона форуми чоғида.

"Буни, аслида, статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ўтган йили биз рекорд кўрсаткичга эришдик - 84 миллиард (доллар - таҳр.), бу йил бизда ҳам яхши ўсиш бор. Йил, албатта, ҳали тугамаган, лекин бизда шундай бўлади. Жуда яхши ўсиш", - дея қўшимча қилди Оверчук.

Ўзаро савдо 100 миллиарддан ошади деган прогнозлар мавжуд, аммо ҳали вақт бор, деди Оверчук ЕОИИда бу йилги савдо кўрсаткичлари ҳақида.
Унинг сўзларига кўра, бу “ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда ЕОИИда бешта давлатимиздаги бизнес вакиллари бир-бирлари билан ишлаш қулайроқ, деб ҳисоблашларига ёрдам берадиган шароитлар яратилган”, дейиш имконини беради.
Халқаро божхона форуми 2023 йил 30-31 октябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. РИА Новости форумнинг стратегик ахборот ҳамкори ҳисобланади.
ПМЭФ-2021. Работа стенда МИА Россия сегодня.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг қайси йўналишлари энг истиқболли? — ЕИК жавоби
Янгиликлар лентаси
0