Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк айланмаси 38 фоизга ошди

© Федеральная таможенная служба Грузооборот России и Узбекистана за январь-сентябрь 2023 года вырос на 38% по сравнению с прошлым годом
Грузооборот России и Узбекистана за январь-сентябрь 2023 года вырос на 38% по сравнению с прошлым годом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ваколатли иқтисодий операторларга доир Битимнинг тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро ахборот алмашиш бўйича Тартиб имзоланди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк айланмаси ўтган йилга нисбатан 38 фоизга ошди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси хабар берди.
Москва шаҳрида Халқаро божхона форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Руслан Давидов билан музокаралар ўтказди.
“2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги юк айланмаси ўтган йилга нисбатан 38 фоизга ошди”, — деди Руслан Давидов.
Шунингдек, тадбир давомида ”Соддалаштирилган божхона йўлаги” лойиҳаси доирасида ўзаро савдони ривожлантириш, ваколатли иқтисодий операторлар институтларини ўзаро тан олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар ваколатли иқтисодий операторларга доир Битимнинг тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро ахборот алмашиш бўйича Тартибни имзолашди.
“Бу ваколатли иқтисодий операторлар миллий реестрларидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида маълумот алмашиш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур форумда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Бразилия, Венесуэла, Жанубий Африка Республикаси, Куба, Никарагуа, Хитой, Эрон ва бошқа давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Янгиликлар лентаси
0