Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу 32 та танк йўқ қилган ҳарбийларни мукофотлади

Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири Шойгу Украина қуролли кучларининг 32 та танкини йўқ қилган ҳарбийларни мукофотлади
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина қуролли кучларининг 32 та танкини йўқ қилган россиялик ҳарбийларга мукофотларни топширди.
“Сизларнинг қаҳрамонлигингизни нафат Россия, балки дунёнинг ярми ҳам кўрди. Мен сизлари ушбу юксак мукофотлар билан табриклайман, мукофотларингиз охиргиси бўлмаслигини тилайман. Ва келгусида қаерда бўлсангиз ҳам, Ватанимизни муносиб ҳимоя қилишда давом этишни тилайман”, — деди мудофаа вазири.

Мукофотланганлар ким

Полковник Иван Клешерев Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Мото-ўқчи полк командири қарши ҳужумга шахсан бошчилик қилиб, душманнинг 11та танки, 10та БМПси ва 170 дан ортиқ ҳарбий хизматчини йўқ қилган.
“Бу мукофот нафақат меники, балки менинг бўлинманинг, бутун жамоамнинг мукофотидир. Биз унга умумий саъй-ҳаракатлар билан эришдик”, — деди офицер.
Роман Федоров ҳам Россия Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. У ўрнатган муҳандислик тўсиқлари ва ўт очиш нуқталари УҚКнинг 20 дан ортиқ ҳужумларини қайтаришга имкон берди. Унинг ҳаракатлари натижасида Россия ҳарбийлари душманнинг 12 та танки, 6та БМПси, 2та ўзиюрар артиллерия мосламаси, 11та автомобил ва 10та дрони, 230дан ортиқ шахсий таркибини йўқ қилди.
Юрий Шербаков — танкга қарши ракета бўлими командири. У махсус операция давомида тўққизта танк, тўртта зирҳли транспорт воситаси, 12 та БМП, 4та юк машинаси, ўқ-дорилар билан жиҳозланган иккита взвод истеҳкомлари ва юздан ортиқ аскарини йўқ қилди. У "Олтин юлдуз" медалини олди.
"Мен радиодан ўнг тарафдаги қўшнига ҳужум бўлганини эшитдим. Душман кучларини аниқлаб ўт очдим ва ишни охиригача етказдим. Душман ҳужуми бутунлай тўхтатилди", - деб изоҳ беради жангчи.
У махсус операция доирасида хизматни бажаришда давом этишни ва офицерлик унвонини олишни режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0