Тошкентдаги янги қурилган йўл ўтказгич танклар ёрдамида синовдан ўтказилди

© Министерство транспорта республики УзбекистанПроведено испытание нового путепровода
Проведено испытание нового путепровода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
Синовга кўра 4 та автотрейлерга умумий 300 тонна юклама берилди.
ТОШКЕНТ, 07 ноя — Sputnik. Тошкентдаги янги йўл ўтказгич танклар ёрдамида синовдан ўтказилди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Бобур кўчаси ва Тошкент халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди.

"Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди", — дейилади хабарда.

Вазирлик хабарида ёзилишича, синов натижаларида йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берган ва мустаҳкам эканлигини исботлаган.
Янгиликлар лентаси
0