Япония императори Абдулазиз Камиловни олий даражадаги орден билан мукофотлади

© Фото: МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Япония императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади, дея хабар берди ЎзА.
Мукофот Камиловга императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган. Орденни Япония императори бош вазир Фумио Кисидо иштирокида топширди.
“Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени Япониянинг энг қадимий ва олий мукофотларидан бири ҳисобланади. У Камиловга давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Азиз Абдуҳакимов ҳам “Чиқаётган қуёш катта кордон ордени” билан тақдирланганди. 2021 йилда Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев илк бор Ўзбекистон вакили сифатида Япониянинг ушбу ордени билан мукофотланган эди.
Янгиликлар лентаси
0