Бугундан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

© Sputnik / СтрингерДевочка возле батареи у себя дома.
Девочка возле батареи у себя дома. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов бу бўйича қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бугун, 8 ноябрдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов бу бўйича қарорни имзолади.
Қарорга кўра, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари томонидан Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун туман ҳокимликлари назорати остида 2023 йил 7 ноябрдан ижтимоий соҳа объектларини синов тариқасида иситилиши ҳамда 8 ноябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой биноларини мунтазам иситиш бошланади.
Аввалроқ, 6 ноябрдан Тошкент шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланиши хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0