Ижтимоий тармоқлар фуқаролар онгини қандай манипуляция қилмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Видеокўприк спикерлари хорижий мамлакатлар медиа маконида ахборот хуружлари, ахборот саботажи, ахборот прокси урушлари каби масалаларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мултимедиа матбуот марказида Москва - Минск - Остона - Ереван - Тошкент - Тбилиси "Рақамли прокси урушлар: ижтимоий тармоқлар фуқаролар онгини қандай манипуляция қилмоқда" мавзусида видеокўприк бўлиб ўтди.
Иштирокчилар, фуқаролар онгини манипуляция қилишда Ғарб технологиялари хавфи, хорижий мамлакатлар медиа маконида ахборот хуружлари, ахборот саботажи, ахборот прокси урушлари каби масалаларда сўз юритишди.
Видеокўприк спикерлари: Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров, Россия халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков, Беларусь Журналистлар уюшмаси раиси, “Минск-новости” ахборот агентлиги бош директори Андрей Кривошеев, сиёсатшунос, “Глас народа” жамоат клуби эксперти Арман Гукасян.
Янгиликлар лентаси
0