Сенат аралаш сайлов тизимига ўтиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗаседание Законодательной палаты и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Архивное фото
Заседание Законодательной палаты и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2024 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган парламент сайловлари арафасида сайлов тизими ўзгармоқда. Энди Олий Мажлис депутатларнинг ярми партиялардан қолган ярми эса мустақил номзодлар бўлади.
ТОШКEНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Сенати 47-ялпи мажлисида мажоритар сайлов тизимидан аралаш тизимга ўтиш тўғрисидаги конституциявий қонунни маъқуллади.

"Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, энди у имзолаш учун давлат раҳбарига юборилади.
Сенатга тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатда Сайлов кодекси ҳамда еттита қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сайлов тизими мажоритар-пропорционал шаклга ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақидаги фармонни 8 май куни имзолаган эди. Янги қонун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан 31 октябрь куни маъқулланган.

Янги тартибга кўра, Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 75 нафари — пропорционал сайлов тизими, яъни партия номзодлари рўйхати бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланади. Қолган 75 нафари эса бир мандатли сайлов округлари бўйича номзодга овоз бериш орқали сайланади. Улар бирор партияга тегишни бўлиши керак эмас.

Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0