Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Казахстана.
Флаги Узбекистана и Казахстана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2023
Oбуна бўлиш
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Сенат Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 25 ноябрь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.
Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат экани қайд этилди.
Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.
Сенаторлар Шартноманинг ратификация қилиниши икки халқнинг маънавий-маданий яқинлигини қўллаб-қувватлашга, маданият, илм-фан, таълим ва спорт соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган фикр билдирди.
Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон Олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги Низом келтирилгани алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунлари бўйича Сенат Шартномани ратификация қилишга доир Қонунни маъқуллади.
Янгиликлар лентаси
0