Ўзбекистонлик бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди — улар кимлар?

© Depositphotos.com / Tong_NawaritУченый в лаборатории
Ученый в лаборатории  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги 17 нафар олим ва тадқиқотчилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармонида назарда тутилган.
Олим ва тадқиқотчиларнинг 17 нафари "Ўзбекистон Республикаси фан арбоби" ва "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони, "Меҳнат шуҳрати" ҳамда "Дўстлик" орденлари, шунингдек "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.
"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби" фахрий унвони билан
Тураев Аббасхан Сабирханович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, академик
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан
Юсупова Дилорам Юнусовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, академик
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан
Намазов Шафаат Саттарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик
"Дўстлик" ордени билан
Гусакова Светлана Дмитриевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти бош илмий ходими, профессор
Джалилов Абдулахат Турапович - "Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти" давлат унитар корхонаси директори, академик
Ибрагимова Элвира Меметовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти бош илмий ходими, профессор
Саидханов Насир Шакирович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти илмий котиби, профессор
Хожиматов Олимжан Каххарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи лаборатория мудири, профессор
"Шуҳрат" медали билан
Аимбетов Иззет Каллиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири
Илясова Саида Равилевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Миллий археология маркази катта илмий ходими
Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти директори ўринбосари, профессор
Мухамедова Дилбар Гафурджановна - Ўзбекистон Миллий университетининг психология кафедраси мудири, профессор
Олимов Хусниддин Косимович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори, профессор
Пайзиев Шермахамат Далиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири, профессор
Худайберганова Дурдона Сидиковна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, профессор
Ҳаётов Абдулло Рахмонович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири, профессор
Шермухамедова Нигинахон Арслоновна - Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор
Мазкур мукофот олимларга мамлакатда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати муносабати билан берилди.
Шунингдек, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссас ҳам ҳисобга олинган.
Янгиликлар лентаси
0