Энди мигрантлар Россияда иш бошлагани ҳақида ИИВни хабардор қилишлари керак

© Sputnik / Abdubakir YunusovРабочие на строительной площадке на одном из улиц Ташкента
Рабочие на строительной площадке на одном из улиц Ташкента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2024
Oбуна бўлиш
Вазирликнинг тегишли буйруғи 7 январдан кучга киради.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бугундан бошлаб мигрантлар Россияда иш бошлагани ҳақида Ички ишлар вазирлигини хабардор қилишлари керак. Бу ҳақда вазирликнинг тегишли ҳужжатида назарда тутилган.
Ўтган йили Россия Ички ишлар вазирлиги хорижликлар Россияда ишга жойлашиш ёки патент олишда тўлдиришлари керак бўлган хабарнома шаклини тасдиқлаган эди. Бугундан ҳужжат кучга киради.
Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи касблар рўйхати янгиланди
"Патент олган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширганлиги тўғрисида хабарнома патент берилган кундан бошлаб икки ой ичида патент берган Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят ва туман даражасидаги ҳудудий органига тақдим этилади”, — дейилади ҳужжатда.
Хабарнома рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдирилиши мумкин. Шунингдек, унга меҳнат шартномасининг нусхаси ҳам илова қилиниши керак. Шундан сўнг, ҳужжатлар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига топширилиши лозим.
Мигрантлар москваликларга қараганда софдилроқ экани маълум бўлди
МДҲ миграция соҳасида янада мослашувчан ечимларга муҳтож – Ўзбекистон ИИВ
Путин меҳнат мигрантлари билан боғлиқ муаммони оддий эмас деб атади
Стоимость патента для мигрантов в регионах России в 2024 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2023
2024 йилда Россияда мигрантлар учун патент нархи қанча бўлади?
Янгиликлар лентаси
0