Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

© iStock.com / Utah778Судейский молоток на ноутбуке
Судейский молоток на ноутбуке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2024
Oбуна бўлиш
Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.
Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0