Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга боради — ташрифдан мақсад нима?

© Государственная дума Федерального собрания Российской Федерации Нуриддин Исмоилов ва Вячеслав Володин
Нуриддин Исмоилов ва Вячеслав Володин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Россия Давлат думаси парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси 19-20 февраль кунлари Россияда бўлади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувлар режалаштирилган.
“Бўлажак учрашувларда парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтиши назарда тутилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ташриф 2022 йил Россия парламенти делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган учрашуви давомида режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов ва Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламентлараро комиссия тўғрисидаги низомни имзолашган эди.
Глобальный форум по межпарламентскому сотрудничеству в реализации ЦУР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2023
БРМини амалга ошириш жаҳон тараққиётининг боришини белгилайди — форумдаги асосий фикрлар
Янгиликлар лентаси
0