Чарм саноати: ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди

© Ассоциация УзчармсаноатДостижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Oбуна бўлиш
Москвада "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Москвада ўтаётган халқаро кўргазмада қатор келишувларга эришди, дея хабар берди “Ўзчармсаноат” уюшмаси.
Москвада чарм, пойабзал, кийимлар ва чарм-атторлик маҳсулотларининг "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 20 тага яқин корхоналар “Made in Uzbekistan” жамоавий стенди билан иштирок этмоқда.
© Ассоциация УзчармсаноатДостижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России

“Маҳаллий корхоналар хорижий ҳамкорлар эътиборига чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, қоракўл ва мўйна маҳсулотларининг 100 дан орти турини тақдим этган. Халқаро кўргазма маҳаллий корхоналаримизга бизнес алоқаларни йўлга қўйиш, янги харидорлар портфелини шакиллантиришга хизмат қилмоқда”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонинг “Ulkan Laziz” МЧЖ Россиянинг "Дивали", "Профи", "Обувные технологии" каби қатор корхоналари билан самарали мулоқот ва музокаралар ўтказди.
© Ассоциация УзчармсаноатДостижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России

"Дивали корхонаси" билан камарлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тайёр чармни етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Шартноманинг умумий суммаси 100 минг долларни ташкил этади. "Профи" корхонаси эса 200 минг долларлик чарм ва камарларни Ўзбекистондан харид қиладиган бўлди. "Обувные технологии" компанияси эса мамлакатимиз корхоналаридан 6 минг жуфт пойабзал устки қисмларини оладиган бўлди. Шартнома қиймати 4 млн рублни ташкил этади”, — дея қайд этилган хабарда.

Кўргазма доирасида қоракўл маҳсулотларини Россия савдо тармоқларига етказиб бериш, пойабзаллар экспорти бўйича ҳам қатор музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма 22 февралга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0