Олий Мажлис Сенати делегацияси Осиё Парламент Ассамблеясининг ялпи мажлисида қатнашди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаДелегация Сената Узбекистана приняла участие в заседании Азиатской парламентской ассамблеи в Баку.
Делегация Сената Узбекистана приняла участие в заседании Азиатской парламентской ассамблеи в Баку.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2024
Oбуна бўлиш
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Осиё Парламент Ассамблеясининг 14-ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати делегацияси Осиё Парламент Ассамблеясининг 14-ялпи мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Осиё Парламент Ассамблеясининг 14-ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
“Осиёда барқарор ривожланиш йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган сессияда 40 та давлатдан парламент делегациялари, жумладан, 10 та давлатдан маърузачилар, шунингдек, қатор халқаро парламент ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди.
Минтақа давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган тадбирда Олий Мажлис Сенати расининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаДелегация Сената Узбекистана приняла участие в заседании Азиатской парламентской ассамблеи в Баку.
Делегация Сената Узбекистана приняла участие в заседании Азиатской парламентской ассамблеи в Баку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2024
Тадбир иштирокчилари минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиёт йўлида биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, таълим ва маданият соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ахборот алмашинувининг аҳамияти ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбир доирасида тузилманинг иқтисодий ва барқарор ривожланиш, бюджет ва режалаштириш, ижтимоий-маданий масалалар, сиёсий масалалар бўйича доимий комиссияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди.
Уларда иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, камбағалликни қисқартириш бўйича саъй-ҳаракатларни таъминлашда ОПА парламентларининг роли тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари муҳокама қилинди. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, иқлим муаммолари, Осиёда маданий хилма-хилликни ривожлантириш ва маданий меросни ҳимоя қилиш, минтақада барқарор жамият учун болалар ва ёшлар ривожланишига кўмаклашиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида Боку декларацияси ва Осиё Парламент Ассамблеяси 14-ялпи мажлисининг якуний ҳисоботи қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0