Гиёҳвандлик воситаларини интернетда сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишХакер работает за компьютером
Хакер работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Oбуна бўлиш
Гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали сотганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.
Шундай усуллардан бири “наркограффити” усули бўлиб, бунда ноқонуний ташкил этилган интернет-дўкон манзили ҳақида маълумот девор ва йўлакларга чизиш орқали тарқатилмоқда. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларга ёшларни, айниқса вояга етмаганларни жалб қилиш ҳам кўпайиб бормоқда.
“Қонун лойиҳаси билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ўзбекистонда яна бир дори гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди
“Ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилиниши ёхуд ноқонуний муомаласининг барвақт олдини олишга хизмат қилади”, — дея қўшимча қилинган матбуот хизмати хабарида.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Ставрополдаги Биоcом фармацевтика заводи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Ўзбекистонда қайси дорилар тақиқланган — рўйхат
Янгиликлар лентаси
0