Хитой компанияси Ўзбекистонда транспорт-логистика марказини қуришга инвестиция киритмоқчи

© iStock.com / imantsuГрузовые контейнеры. Иллюстративное фото
Грузовые контейнеры. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Oбуна бўлиш
Халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш ҳамда логистика хизмати даражасини ошириш масаласи кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Хитой компанияси Ўзбекистонда замонавий транспорт-логистика марказини қуриш учун инвестиция киритишни режалаштирмоқда, дея хабар берди "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ.
"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ бошқарув раиси ва Хитойнинг "Shenzhen Neptune Logistics Co. Ltd." компанияси тижорий директори билан учрашди.

"Компаниянинг тижорий директори Нэнси Танг келгусида Ўзбекистонда замонавий транспорт-логистика марказини қуриш бўйича 10-15 млн доллар атрофида тўғридан-тўғри инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди", — дейилади хабарда.

Учрашув давомида Ўзбекистонда “Ўзтемирйўлконтейнер” логистика марказларини биргаликда ишлатиш, янги замонавий хаблар барпо этиш, дистрибуция хизматларини йўлга қўйиш, вагон ва контейнерлардан биргаликда фойдаланиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Республикада замонавий А+ тоифадаги омборларни ташкил этган ҳолда дистрибуция хизматларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" мультимодал йўналиши орқали Сиань, Чэнгду, Шэнджэнь провинцияларидан контейнер ташувларини амалга ошириш, мавжуд транспорт коридорлари орқали Туркия ва Европа мамлакатларига контейнерлар ташиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Россия қўллаб-қувватлайди: Марказий Осиёдаги йирик транспорт лойиҳаларининг истиқболлари
Янгиликлар лентаси
0