Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқ табобати бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Флаг Индии и Узбекистана. Иллюстративное фото
Флаг Индии и Узбекистана. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонда қатор учрашувлар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида “Arogya-2024” III Халқаро кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази вакиллари ҳамда 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, тадбир ЖССТнинг халқ табобатини оммалаштириш бўйича тавсияларига асосан Ҳиндистоннинг AYUSH (таълим, тадқиқотлар ва халқ табобати тизимини оммалаштиришга масъул ҳукумат вазирлиги) ва Федерал савдо-саноат вазирлиги томонидан ташкил этилди.
© Министерство здравоохраненияУзбекистан и Индия будут укреплять сотрудничество в сфере народной медицины
Узбекистан и Индия будут укреплять сотрудничество в сфере народной медицины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Унда 60 дан зиёд мамлакатнинг 600 нафардан ортиқ ҳукумат ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг табобат соҳасида 10 йилдан 200 йилгача тарихга эга бўлган 500 дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматларидан иборат кўргазмалари билан қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг AYUSH вазирлиги ҳузуридаги Миллий Аюрверда институти, Унани тиббиёт маркази, Сидха илмий-тадқиқот маркази, Йога сертификация маркази ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари юзасидан қатор учрашувлар ўтказди.
Музокаралар натижасида Ибн Синонинг бир қанча китобларини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича амалий ишлар, икки давлат тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида талабалар алмашинуви ва Ҳиндистоннинг узоқ тарихга эга бўлган халқ табобати йўналишидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Ўзбекистондаги бу борадаги ҳужжатларни мувофиқлаштириш юзасидан келишувларга эришилди.
Таъкидланишича, Ҳиндистон AYUSH вазирлиги томонидан Республика халқ табобати илмий-амалий маркази вакилларининг мазкур тадбирга таклиф этилиши Ўзбекистонда халқ табобатига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, соҳани замонавий тиббиёт билан интеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг эътирофи ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0