Бадиий гимнастика: ўзбекистонлик спортчи халқаро мусобақада 3 та медалга эга чиқди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаТахмина Икромова, архив сурат.
Тахмина Икромова, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2024
Oбуна бўлиш
Бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси Тахмина Икромова 3 та кумуш медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Испанияда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга эга чиқди.
“Ҳамюртимиз мусобақада кўпкураш, тўп, ва булавадаги машқларда иккинчи ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Демак, кўпкураш бўйича биринчи ўринни болгариялик Стиляна Николова (132.169 балл), иккинчини ўриннни ўзбекистонлик Тахмина Икромова (128.369), учинчи ўринни эса германиялик Даря Варфоломеев (127.936) қўлга киритди.
Тўп:
Элжана Таниева (Қозоғистон) – 33.400;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.600;
Екатерина Веденеева (Словения) – 32.200.
Булава:
Стиляна Николова (Болгария) – 34.550;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.550;
Ева Брезалиева (Болгария) – 35.550 (0.05 жарима).
Янгиликлар лентаси
0