Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ошмоқда

© iStock.com / bugphaiГрузовые контейнеры
Грузовые контейнеры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд доллардан ошган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,5 % га ошган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд доллардан ошган.
Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди — эксперт
“Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн долларга ёки 10,5 % га ошган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди - тафсилотлар
Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 40,1 % улушни эгаллаган. 2 ойда қарийб 4 млрд долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жаҳоннинг 198 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (21,2 %), Россияда (15,6 %), Қозоғистонда (7,0 %), Туркияда (5,1 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2024
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?
Янгиликлар лентаси
0