Сенаторлар Ўзбекистондаги табиий ҳудудларни ҳимоя қилишмоқчи

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаСенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий
Сенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Oбуна бўлиш
Сенаторлар Ҳукуматга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича парламент сўрови юборишди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдони 6,321 млн гектар бўлиб, улар мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласини кўриб чиқишди. Мазкур сўров муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, улардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз ичига қамраб олган.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаСенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий
Сенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Сенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий
“Мамлакатимизда соҳани бошқарувчи ва тартибга солувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилган. Амалга оширилган ишлар натижасида республикада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдони 6,321 млн гектарга етказилиб, улар мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда”, — дейилади хабарда.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда эса Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонлар (умуртқали) турларининг 83 фоизи ва ўсимлик турларининг 89 фоизи қамраб олинган.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаСенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий
Сенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Сенат направил Кабмину РУз парламентский запрос по защите природных территорий
“Аҳоли томонидан ноқонуний тарзда чорва моллари боқилиши ва бошқа салбий омиллар сабаб муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий биомассаси сийраклашган. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг биологик хилма-хиллиги, деградация жараёнлари, уларнинг хўжалик имкониятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари талаб даражасида эмас”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, инқирозга учраган майдонларни қайта тиклаш ишлари амалга оширилмаганлиги туфайли шамол ва сув таъсирида тупроқ эрозияси кучайиб, чўлланиш, чанг-тўзонларнинг ҳосил бўлиши сурункали тус олмоқда.
“Сўнгги йилларда турли табиий ва антропоген омиллар туфайли ҳайвонот ва наботот олами турлари сони камайиб, яшаш муҳитларидаги аҳвол янада кескинлашмоқда. Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўрнатилган тартиб-қоидалар (режим) бузилиши, жумладан, браконьерлик, ноқонуний қурилишлар ҳамда чорва моллари боқилиши оқибатида ёввойи ҳайвон ва ўсимликларга зарар етказилмоқда. Аксарият ҳолларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаяпти”, — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, соҳада мутахассислар тайёрлаш тизими етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги боис, малакали кадрлар етишмовчилиги юзага келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сенаторлар қуйидагиларни амалга ошириш лозимлигини айтиб ўтишди:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган маблағларни мақсадли сарфлаш;
браконьерлик, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабандаси, ноқонуний қурилишларни олдини олиш;
чорва молларини боқиш, кадастр маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш;
соҳани рақамлаштириш.
Шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини янада кенгайтириш, улардан самарали фойдаланиш, ижара муносабатларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик қоидаларини жорий этиш, ёнғин хавфсизлигини кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалий чоралар самарадорлигини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Муҳокама якунида Ҳукуматга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, улардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент сўровини юбориш тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0