Тайваннинг шарқий соҳиллари яқинида кучли зилзилалар содир бўлди — видео

© Associated Pressземлетрясения в Тайване
землетрясения в Тайване - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 4 нафарга, жароҳатланганлар 711 кишига етди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 3 апрель куни эрталаб Тайваннинг шарқий соҳиллари яқинида бир қатор кучли зилзилалар юз берди.
Япония бош метеорология агентлигининг янгиланган маълумотларига кўра, улардан энг кучлисининг магнитудаси 7,7 ни ташкил этган. Кейин 6,6 ва 6,3 магнитудали зилзилалар содир бўлган.
Шундан сўнг, оролда магнитудаси 4 дан баланд бўлган 11 дан ортиқ силкинишлар содир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тайвандаги зилзила қурбонлари сони тўрт нафарга, жароҳатланганлар 711 кишига етди.

Статистик маълумотларга кўра, Хуалянь уездида силкинишлар оролнинг бошқа ҳудудларига қараганда тез-тез содир бўлади, 2018 йилнинг февраль ойида 6,5 магнитудали вайронкор зилзила 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 285 киши жароҳат олган.
Янгиликлар лентаси
0