Ўзбекистонда “Георгий тасмаси” халқаро акцияси бошланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишГеоргиевская ленточка в руках волонтера
Георгиевская ленточка в руках волонтера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
Тадбирнинг шиори – “Георгий тасмаси. Мен — эслайман! Мен — фахрланаман".
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Георгий тасмаси” халқаро акцияси бошланди. Бу ҳақда Россотрудничествонинг республикадаги ваколатхонаси хабар берди.
“Хотира ва қадрлаш куни – Ғалаба куни арафасида Ўзбекистонда “Георгий тасмаси” халқаро акцияси бошланаётганини мамнуният билан эълон қиламиз”, — дейилади хабарда.
Матбуот хизмати 2005 йилдан бери “Георгий тасмаси” акциясиўтказилаётганини эслатиб ўтди. Тадбирнинг шиори – “Георгий тасмаси. Мен — эслайман! Мен — фахрланаман".
Ҳар йили миллионлаб инсонлар кўрсатган қаҳрамонликлари учун фахрийларга миннатдорчилик билдириш учун либосларига қора ва тўқ сариқ тасма тақишади.

“15 апрелдан 9 майга қадар соат 8:00 дан 19:00 гача Тошкентдаги Рус уйидан (Юнус Ражабий кўчаси, 63 уй) ҳар бирингиз шахсий фойдаланиш учун тасма олишингиз мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.

Ташкилотлар тасма олиш учун (тасмалар сони 20 донадан ортиқ) биринчи навбатда Россотрудничество ваколатхонасига электрон почта орқали хат юборишлари керак: uzbekistan@rs.gov.ru.
Мурожаат учун телефон рақам: +998 71 256 04 52.
Янгиликлар лентаси
0