Солиқ органлари ходимлари Санкт-Петербург ДУнинг Тошкент филиалида малака оширади

© Unsplash / Helloquence Работа за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2024
Oбуна бўлиш
Солиқ қўмитасида Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Санкт-Петербург давлат университети Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашди. Унда солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича мазкур таълим даргоҳи салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
© Налоговый комитет республики УзбекистанСолиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Подписан меморандум о сотрудничестве между Налоговым комитетом и Санкт-Петербугским государственным университетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2024
Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
“Солиқ қўмитаси ҳамда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди”, — дейилади хабарда
Ҳар икки томон вакиллари ушбу ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини айтиб, алоқалар узоқ муддат давом этишига ишонч билдиришди.
Санкт-Петербург ДУ билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
Путин таҳсил олган университет: Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкентдаги филиали ҳақида
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2024
Путин таҳсил олган университетнинг Тошкент филиалига қандай ўқишга кириш мумкин?
Янгиликлар лентаси
0