Тошкентда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте начал работу III Международный инвестиционный форум
В Ташкенте начал работу III Международный инвестиционный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
Бу йилги форумда рекорд миқдордаги иштирокчилар қатнашмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкентда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда 2–3 май кунлари бўлиб ўтадиган йирик бизнес тадбир — III Тошкент халқаро инвестиция форумини (ТХИФ) ўз ишини бошлади.
Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

"Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кегайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди. Бугунги тадбиримизга 93 та давлатдан 2,5 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат. Бу ўз навбатида мамлакатимизда ортга қайтмайдиган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради. Ислоҳотлар ортга қайтмайди деган фикр бу адолатли ҳақиқат. Халқимиз энди биздан ҳам, раҳбариятдан ҳам ислоҳот давомий бўлишини талаб қилади. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, мамлакатимизда ортга қайтмайдиган тус олган ислоҳотлар давом эттирилади", — деди президент.

Бу йил форумда рекорд миқдордаги иштирокчилар қатнашади — 93 та мамлакатдан деярли 2,5 мингта делегат, жумладан, ҳукумат раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари ва БМТ, ЕТТБ, ОПЕК ва ШҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари.
Форум рақамли трансформация, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, инфратузилма ва яшил иқтисодиёт каби истиқболли тармоқларда ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имконият яратади.
Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини очиб бериш учун 40 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, секциялар, давра суҳбатлари ва тақдимотлар ўтказилади.
Форумнинг энг муҳим қисми хорижлик ҳамкорлар иштирокида бир қатор йирик лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлади. Бундан ташқари, форум доирасида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0