Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Улуғ Ватан урушида қатнашиб, СССР Қаҳрамони бўлган ўзбекистонликлар

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Улуғ Ватан урушида жанг қилиб, фашизмдан устидан ғалаба қозонишга ҳисса қўшган ўзбекистонликлар турли миллат вакиллари эди. Уларни ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат бирлаштириб турган.
Ўзбекистондан урушга чақирилган ва жангларда қаҳрамонлик кўрсатган ўзбекистонликлар орасида турли миллат вакиллари бор эди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров Sputnik матбуот марказидаги анжуманда уларнинг айримларини тилга олди.
Унинг сўзларига кўра, ботир ва довюраклиги учун олий мукофотларга лойиқ кўрилганлар орасида немис, хитой, озарбайжон, қирғиз, бошқирд, турк, грек, яҳудий, молдован, осетин, поляк, уйғур ва Қрим татари бўлган.
“Рус диаспораси орасида ҳам кўплар бўлган, 50 кишидан зиёд киши Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бўлишган. Улар орасидаги энг машҳури армия генерали Иван Ефимович Петров. У армия генерали, СССР қаҳрамони. Узоқ йиллар Туркистон ҳарбий округи қўмондони бўлган”, - дейди эксперт.
Батафсил – Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0