16:57 08 Декабр 2016
Эфир
КҲШТ мамлакатлари байроқлари. Архив суръат

КХШТ Кенгаши Ўрта Осиёда тинчликни мустаҳкамлаш йўлида қўйилган қадам.

© Sputnik/ Виталий Белоусов
Аналитика
Ҳавола олиш
23902

14-15 сентябрда Душанбеда КХШТ Кенгаши бўлиб ўтади.

 

Андрей Казанцев сиёсий фанлар доктори, МГИМО Аналитика Маркази директори.  

Душанбеда 14-15 сентябрда КХШТ Кенгаши бўлиб ўтмоқда. Кенгашнинг асосий мавзуларидан бири — Ўрта Осиёда фаоллашаётган террорчилик гуруҳларига қарши кураш.

Ушбу муаммоларнинг келиб чиқишига бир қатор сабаблар бор: қўшни Афғонистондаги нотинчлик, “Ислом давлати” таҳдиди, Украина можароси ва Россия билан Ғарб мамлакатларининг сиёсий қарама-қаршилиги туфайли собиқ Иттифоқ мамлакатларида пайдо бўлган умумий оғир ҳолат. Нефт маҳсулотлари қиймати пасайиши натижасида содир бўлган иқтисодий қийинчиликлар ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Сентябрда собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан Тожикистонда уюштирилган босқинчилик шулар жумласидандир. Ўшанда Россия президени В.Путин республикада тинчлик ўрнатишга ёрдам беришга таёр эканлигини маълум қилганди.

Ушбу ёрдам асосан КХШТ ҳамкорлиги доирасида амалга оширмоқда. Хусусан Россия Тожикистонга арзон нархда ёки бепул қурол-яроқ  еткизиб бермоқда  ва тожик ҳарбий офицерларини Россиядаги ўқув юртларида таёрламоқда. Тожикистонда 201 ҳарбий база жойлаштирилган.

Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, Кенгаш давомида КХШТ раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишиб олишди. Бу, ҳозирги кун шароитида, Россиянинг Тожикистон ва қўшни Қирғизистонга ёрдамини кенгайтириш демакдир.

КҲШТнинг бош секретари Николай Бордюжанинг фикрича, яқин кунлар ичида Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам  кенгайтирилади. Унинг сўзларига қараганда “Бизнинг асосий постулат: Тожикистон — бу Ўрта Осиёга кириш йўлида истеҳком. КХШТ давлатларида кўплаб чақириқ ва таҳдидлар бор. Улар террорчилик, экстремизм, наркотик моддалар, ноқонуний миграция ва ҳо казолар. Тожикистон ушбу муаммоларнинг чўққисида турибди ва унга албатта ёрдам бериш керак.”  

Душанбеда умуман 20 дан зиёд сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник масалалар кўриб чиқилиши керак.  

КХШТ шу дамгача бирор Ўрта Осиё давлатнинг ички ишига аралашмаган ташкилот ва ишонамизки келажакда ҳам аралашмайди.  Ўрта Осиё давлатларининг ички можаролари асосан уруғ ва жамоаларнинг ҳокимият учун курашидан ташкил топган. Хусусан, КХШТ кучлари Қирғизистонда бўлиб ўтган револцияларда ҳам аралашишдан бош торди. Қирғиз халқи ўз ҳукуматини ўзи тайинлаш ва алмаштириш ҳуқуқига эга бўлди.

Яқинда бўлиб ўтган воқеаларга карамасдан. Худди шу нарса Тожкистонга ҳам тегишли.

КХШТ  - бу биринчи навбатда, аъзо давлатларни ташқи таҳдидлардан сақловчи механизм. Албатта, агар Назарзода исёни ёки бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар Тожикистон ҳудудидан ташқарига чиқса, (мисол учун: 1992-1997 йиллардаги Тожикистон фуқаролар уруши даврига ўхшаб исёнчилар Афғонистон  ҳудудидан боқинчилик уюштирган ҳолларда), тожик афғон чегарасида хавфсизликни таъминлаш учун КХШТ аралашишга мажбур бўлади.  

Умуман олганда Назарзода исёни тожик қуролли кучлари ёрдамида муваффақиятли бостирилди. Келажакда бундай ҳодисаларни аъзо мамлакатларнинг ўз кучлари ёрдамида бартараф этиш Ташкилот мақсадига мувофиқ бўларди. Акс ҳолда “Россия истилоси” ва “суверен мамлакат ички ишларига аралашиш” ҳақидаги иғволар тарқалиши мумкин.

КХШТда Москва ва Душанбе ҳамкорлигининг муҳим жиҳатларидан бири бу наркотикларга қарши кураш бўлди. Маълумки, Россия Афғонистон героинини истеъмол қилиш бўйича дунёда биринчи мамалакат,  Тожикистон бўлса наркотикларнинг “Шимолий йўналиш” бўйлаб тарқаладиган йўналиши “дарвозаси”дир. 2015 йилда КХШТ доирасида халқаро тактик ва махсус-тактик "Гром-2015" ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотлар давомида Россияда ҳудудида 150 кг  героин мусодара қилинди.  Шу қаторда Тожикистонда бир нечи героин йўналишлари топиб йўқ қилинди.

КХШТ кенгаши Тожикистон Ислом уйғониш партияси (ТИУП) ни таъқиқлаш кетаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Ушбу партия ўтган фуқаролиқ уруши даврида ҳукуматга қарши кучларнинг асосий таянчи бўлган. Эслатиб ўшанда Москвада ҳукумат ва зиддият кучлари орасида келишилган шартномага мувофиқ Тожикистонда фуқаро урушини тўхтатилганди. Яқинда Тожикистон ҳукумати томонидан ушбу партия фаолиятни таъқиқлаш ва уларни парламентдан сиқиб чиқаришилиши, юқорида айтилган генерал Назарзода иштирокидаги зиддиятни келтириб чиқарди. Бу ҳолат ҳозирги кун, собиқ Иттифоқ республикаларида турли зиддият ва таҳдидлар кучайган вақтда, фақат Тожикистонга эмас балки КХШТ ташкилотларининг бошқа аъзоларига ҳам таҳдид солиши мумкин.  

Бир неча экспертлар олдин таъкидлаб ўтганидек, бу можаролар нафақат Тожикистонда балки бошқа унга миграцион боғлиқ бўлган мамлакатларда радикал ислом  оқимларигининг яширин гуруҳлари фаоллашишига олиб келиши мумкин.

Бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиш учун ва КХШТ қўшма ҳарбий кучларини Ўрта Осиёнинг энг таҳдидли ҳудудларига юбориш борасида ўтказилаётган ўқув машғулотларини ўтказиш мунособати билан Тожикистон пойтахти Кенгаш учун жуда маъқул жой. КХШТнинг опреатив Қўшма кучлари мавжуд (КСОР). ушбу кучлар, Афғонистон эксремистик гуруҳлари агрессия қилган тақдирда, Ўрта Осий мамлакатларининг асосий умидидир.

Тожик-Афғоен чегараси ҳудуди ушбу ўқув машғулотлари ўтказиш учун полигон вазифасида танлангани бежиз эмас. Бундай кенг миқёсдаги машғулотлар КХШТ биринчи бор ўтказди. Ташкилот берган хабарга кўра улар муваффақиятли ўтди.

Шу филнинг сентябр-октябр ойларида Арманистонда ҳам КХШТ ўқув машғулотлари бўлиб ўтади.

Кенгаш давомида Ўрта Осийнинг КХШТга кирмаган давлатлари атрофида вазиятнинг кескинлашуви алоҳида муҳокама қилинади. Улар қаторида биринчи ўринда Туркманистон. Ҳоирги пайтда у ўзининг Афғонистон билан чегарасида жуда катта муаммоларга дуч келмоқда. Хусусан Николай Бордюжа фикрига кўра, агар визият янада оғирлашса, Туркманистон КХШТнинг ёрдамига умид қилиши мумкин. Бу албатта ҳарбий ёрдам бўлиши шарт эмас, сиёсий ёрдам ҳам бўлиши мумкин. КХШТ кенгайиши ҳозирча режалаштирилмаган.

Умуман олганда КХШТ Кенгашининг асосий мақсади – ўз фаолиятининг ижобий асоси, яъни собиқ Иттифоқнинг энг таҳдидли ҳудудларидан бири — Ўрта Осиёда  тинчлик ва барқарорликни сақлаб турганлигини яна бир эслатиб ўтишдир.

Автор фикри таҳририят фикри билан тўғри келмаслиги мумкин.

 

Асосий мавзулар