16:58 11 Декабр 2016
Эфир
Трансаэро компанияси самолёти. Архив суръат

Авиация эксперти: Украина алоқаларни узмоқда

© Sputnik/ Сергей Пивоваров
Аналитика
Ҳавола олиш
105 0 0

Киев Россия самолётлари учун ҳаво йўлларини ёпганлиги ҳақида маълум қилди. Москва бўлса бунга жавоб чоралар кўришга мажбур бўлди. Экспертнинг айтишича, Украина бундай сиёсий қарор билан ўзи ўтирган шохга ўзи болта урди. Оқибатда йўловчилар қийин аҳволга тушиб қолди.

 

Тошкент,29 сен - Sputnik. Россия аэропортлари Украна самолётлари учун 25 октябрь куни ёпилади. Бу ҳақида сешанба куни Украина авиакомпаниялари огоҳлантирилди. Ушбу чоралар  Украинанинг Россия авиакомпанияларига қарши қабул қилинган қарорига жавоб бўлди.

“Аэропорт” МДҲ мамлакатлари фуқаро авиацияси ассоциацияси бош директори Виктор Горбачев Sputnik мухбирига, киевнинг ушбу ўйланмаган қарори нималарга олиб келишини айтиб берди.

Сафарлар бекор қилинмоқда

Украина осмонидан транзит учувлар, олдинроқ бекор қилинганди. Туркия, Греция, Миср ва Кипр йўналишидаги парвозлар Украина ҳудудини айланиб учарди. Энди бўлса Украина аэропортларига парвозлар бутунлай бекор қилинди.

«Россия самолётлари Киев, Львов, Одесса ва Харковга учарди. Энди бўлса ушбу аэропортлар Россия учун ёпиқ» деди Горбачев.

Украинага 4-5 Россия авиакомпаниялари қатнарди,  Украинадан «Донец авиалиниялари» ва «Украина халқаро авиалиниялари» бизга қатнарди.

Йўловчиларга қийин бўлади

Авиация алоқалари 25 октябрдан тўхтатилади. Айни шу куни қишги навигация сезони бошланади, дейди Горбачев.

Демак, чипта санаси 25 октябргача бўлган йўловчилар манзилларига бемалол етиб олишлари мумкин, ундан кейинга саналарга чипта сотиб олганлар эса чипталарни жаримасиз қайтариши мумкин.

Бундан албатта, авваломбор, йўловчилар зарар кўради, лекин Украина аэропортлари ҳам анчагина фойдадан қуруқ қолади.

“Масалан, Киевдаги Жуляна аэропорти  40%, балки ундан ҳам кўпроқ даромадни у ерга учиб келаётган Россия авиакомапнияларидан оларди. Булар қўниш, учиш, ҳаво кемасини ёнилғи билан таъминлаш йўловчларга хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар”, — дейди эксперт.

Нима қилиш ва қаерга учиш керак?

Энди, сиёсий қаршиликларга қарамасдан Россияга келишни истаган йўловчилар яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Албатта айланиб учишнинг кераги йўқ: ҳам узоқ, ҳам қиммат. Агар учиш зарур бўлса Россияга қўшни мамлакатлар орқали ҳам келиш мумкин.

Болтиқ бўйи мамлакатлари орқали келса ҳм бўлади, лекин, бу анча узоқ.

Бундай шароитда масофа томондан ҳам, тежамкорлик томонидан ҳам энг маъқули Минск ёки Кишинёв орқали учиш.

Украина МДҲдан чиқадими?

Эксперт, яқинда Россия билан Грузия орасида ҳаво алоқалари йўлга қўйилганлиги эсга олди. Тбилиси билан мунособатларда анча жиддий муаммолар бор, чунки икки мамлакат орасида дипломаик алоқалар ҳалигача ўрнатилгани йўқ, деди у.

«Энг қизиғи Украина билан дипломатик алоқалар узилмаган, у ҳали ҳам МДҲ таркибида, лекин вазият шунга қараб бораяпти», — деди ишонч билан эксперт.

Албатта, Россия ҳам бундан зарар кўради. Ўтган йили Россия авиакомпаниялари 93 миллион йўловчи ташиди. Бу йил шундан 500 минг кам бўлади, яъни 92,5 миллион йўловчи. Лекин бу Украина компаниялари кўрадиган зарар олдида ҳеч нарса эмас.

 

Асосий мавзулар