07:52 21 Август 2017
Эфир
Евгений Сатановский. Архив сурат

Сатановский: Эмомали Раҳмон катта хатога йўл қўйяпти

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Аналитика
Ҳавола олиш
172910

Яқин Шарқ институти президенти Евгений Сатановский Россиянинг Марказий Осиё давлатлари учун виза тартибини киритиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳамда бу давлатларнинг Хитойга қараб юз ўгириши эҳтимоли борасида Sputnik агентлигига ўз фикрларини баён этди.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Яқин Шарқ Институти Президенти Евгений Сатановский Спутник Тожикистонга берган интервьюсида Россия Марказий Осиё давлатларига виза тартибини киритса нима бўлиши ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг энг катта хатоси борасида ўз фикрларини баён этди.

— Евгений Янович, айтингчи, Россиянинг Марказий Осиё бўйича иттифоқдошлари нима сабабдан ўз қарашларида бу қадар ўзгарувчан? Кеча Россия эди, бугун Хитой, эртага-чи? АҚШми?

— “Иттифоқдош” тушунчаси нима биласизми? Пулингизни оладиган ва ҳарбий кўмагингиздан фойдаланадиган мамлакатгина иттифоқдош бўлиши мумкин деб ўйлайдиганлар қаттиқ янглишади, Фақат саводсиз, пуч хаёлларга берилувчан ва мантиқ нелигини билмайдиганларгина шундай хаёлга бориши мумкин.

Бу тушунчани илк марта турмушга чиқаётган қизлар мисолида ҳам кўриш мумкин: оқ тулпор минган шаҳзода келиб олиб кетиб, бир умр атиргул япроқлари сочилган йўлак бўйлаб қўлида кўтариб юришини кутган қизлар аслида кир ювиш машинаси ва ошхонага дуч келишади.

Сиз уларга муҳтож бўлганингизда ёнингизда турадиган иттифоқдошлар бўлмайди. Иттифоқдошлар сиз уларга керак бўлганингизда ёнингизда бўлади.

-          У ҳолда, нима деб ўйлайсиз, Россия Марказий Осиё давлатларига қарши виза тартибини киритиши керакми?

Бу борада сиёсатчиларга маслаҳат беришга ожизман. Бундай қарорлар ҳар бир муассаса томонидан мустақил қабул қилинади. Масала ҳал этилишининг миллий, иқтисодий ва тарихий аспектлари бўлади, шунингдек, имкониятлар доирасига қараб дегандек…

МДҲ, ШҲТ, КХШТ(ОДКБ) — сўнгги ўн йилликлар ичида Марказий Осиёда ҳаддан зиёд кўп иттифоқлар яратилмадими? Улар орасида қай бири ҳақиқатда самара бермоқда?

— Иттифоқлар сони қанчалик кўп бўлса, яратиладиган ва амалга ошириладиган турли-туман режалар сони шунчалик кўп бўлади. Бу савол билан Президентлар ва Бош вазирларга мурожаат қилган яхши. Умуман олганда, америкаликларда ҳам блоклар сони кўп бўлган, уларнинг моҳияти вақти-вақти билан ўзгариб турган, холос.

— Тожикистоннинг Россиядан Хитойга қараб юз ўгиришига қандай фикр билдирасиз?

— Шу кечаю-кундузда Хитойда ишлаётган тожиклар сони қанча ва уларга у ерда кимнинг кўзи учиб турибди? Россияда эса улар сони қанча? Россиядаги тожиклар ўз мамлакати бюджетига қанча маблағ ўтказиб келишяпти?

Хитой таъсирига келадиган бўлсак, Марказий Осиёда бу таъсир ҳамиша бўлиб келган ва бўлади ҳам. Бу таъсир бизнинг ҳатто тушимизга кирмайдиган сармоя ва давлат қудратига таяниб келади. Шу ўринда, эскидан мавжуд бўлган бир ҳазилни мисол келтирмоқчиман: Хитой – бу шуба, Россия эса унинг енги. Шунчаки, олдинлари Россия ўрнига СССР дейилган.

Маҳаллий раҳбарият томонидан амалга оширилаётган ажабтовур кўзбўямачиликлар сабаб Тожикистон иқтисодиёти бугун ўта оғир аҳволда қолди. Бу Хитойга керакми?

- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон нима сабабдан муҳолифат кучларга нисбатан “тиш қайраяпти", нима дейсиз? Бу улкан норозиликларни келтириб чиқариши ва натижада, ҳукуматнинг ўзи бундан жабр кўриши мумкинми?

— Эмомали Раҳмон ўзига хос сиёсий ва тарихий қарашларга эга. Ҳар қандай сиёсатчи ҳокимият учун кураш олиб боради ва унга бу нарса абадийдек кўринади.

Раҳмон қонунчиликни ўз ўғлига мослаштиришга ҳаракат қилиб келяпти. Бу унинг энг катта хатосидир. “Араб баҳори”да тахтдан ағдарилган раҳбарлар ана шундай хатога йўл қўйишган. Уларнинг тақдирлари не кечгани эса ҳаммамизга яхши аён.

Асосий мавзулар