Казанцев: Ўзбекистон катта имтиҳон олдида

© SputnikАндрей Казанцев. Архивное фото
Андрей Казанцев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлатнинг сиёсий тизими ҳеч қачон фақатгина бир шахсга боғланиб қолмаслиги керак. Унинг таркибида мустақил фаолият юритадиган қонуний тасдиқланган ва жамият томонидан қабул қилинган муассасалар албатта ишлаб туриши керак. Шунинг учун ҳам ушбу сайлов ва ундан кейин бўладиган воқеалар Ўзбекистон тарихининг янги саҳифасини очади.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россиялик эксперт, сиёсатшунос МГИМО таҳлил маркази директори Андрей казанцев Спутник мухбири билан суҳбатда бўлди. Унда эксперт Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги куни ҳақида кўплаб муҳим сиёсий ва иқтисодий муаммолар бўйича ўз фикрини билдирди.

Кутилаётган сайловларнинг Ўзбекистон келажакда барқарор ривожланиши учун тутган ўрни қандай?

Биринчидан, бу Ўзбекистон сиёсий тизими учун ўта муҳим, чунки, раҳбар бир неча бор алмашмагунига қадар, ҳеч бир мамалкат сиёсий тизимини барқарор деб бўлмайди. Ўзбекистонда эса – сиёсий тизим яқин вақтга қадар жуда шахсий хусусиятга эга эди, чунки Ислом Каримов уни мутлақ бўш жойда, собиқ Иттифоқ тизими қолдиқлари асосида  ташкил қилган эди. Янги пайдо бўлган Ўзбекистон давлатида мавжуд бўлган янги сиёсий тизим тўлалигича Ислом Каримовга боғлиқ эди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов – қалбларга ҳайкалини ўрнатган раҳбар

Давлатнинг сиёсий тизими эса ҳеч қачон фақат бир шахсга боғланиб қолмаслиги керак. Унинг таркибида албатта мустақил фаолият юритадиган қонуний тасдиқланган ва жамият томонидан қабул қилинган муассасалар ишлаб туриши керак. Шунинг учун ҳам ушбу сайлов ва ундан кейин бўладиган воқеалар Ўзбекистон тарихида янги варақни очади.

Янги тизим собиқ тизимнинг айрим хусусиятларини ўзига меърос қилиб олиши аниқ ва шундай йўл билан мавжуд бўлган сиёсий тизимнинг айрим анъаналари янада мустаҳкамланади.

Сайловлар қандай ахборот муҳитида бўлиб ўтмоқда?

Олдин айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон собиқ сиёсий тизими фақат бир кишига кучли боғланган бўлгани учун, унинг вафотидан кейин жамиятда улкан ноаниқлик пайдо бўлиши кутилган ҳол. Бундан буён яхши бўладими, ёмон бўладими — ҳеч ким билмайди. Албатта бундай ноаниқлик турли безовталик сабаби бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳукумат алмашинуви ахборот уруши нишонида

Иккинчидан, сиёсий тизимнинг ягона раҳбари вафот этганига қарамасдан, айрим хавфлар бор бўлсада, тизим ичида кескин ўзгаришлар бўлмайди. 

Учинчидан, собиқ президент вафотидан кейинги президент сайловигача бўлган вақт ва қандай ўтаётгани, президент вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига номзод сайлангани

Тўртинчидан, ғарб ва АҚШда яшаётган либерал мухолифтчилар орсида қандайдир ғимирлаш сезилмоқда. Лекин бунинг келажак учун умуман аҳамияти йўқ, чунки ушбу гуруҳлар Ўзбекистон аҳолисига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди, уларни қўллаб-қувватлайдиганлар сони жуда кам.

Таъсир ўтказиши мумкин бўлганлар эса, бу – радикал исломга оид мухолифатчилардир. Лекин уларнинг фаолияти мутлақ тизимга қарши, ноқонуний.

Исломчилар Ўзбекистонда нотинчлик ўйғотиши мумкинми?

Бундай бўлишига ҳеч қандай асос ёки замин йўқ, лекин шунга қарамасдан доимо ҳушёр бўлиш керак, чунки Ўрта Осиё мамлакатларининг ҳеч бири бундай хавфдан холи эмас.

Асосийси, бундай хавф исломчилар фаоллашувидан эмас, балким, кўпроқ мамалкатдаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятдан келиб чиқан ҳолда юз бериши мумкин.

Таъқиқланган материалларни томоша қилиш - Sputnik Ўзбекистон
ИДга қўшилмоқчи бўлган экстремистлар гуруҳи қамалди

Бизга маълумки, Ўзбекистон жуда бой-бадавлат мамалкат эмас, мамалкатда ишсизлик даражаси, жумладан яширин ишсизлик даражаси анча катта, айниқса қишлоқ жойларида.

Бу ўз навбатида ёшларнинг маргиналлашишига, яъни узоқ вақт қийналиб яшаганидан кейин,  жамият қоидаларини инкор этиш ва давлатга ишончсизлик намойиш қилиш даражасигача етишига, “чегарадан ўтишига” олиб келиши мумкин.

Биз ўтган йиллар давомида, худди шунга ўхшаш ижтимоий иқтисодий ҳолатда, ёш ва ишсиз аҳолиси кўп бўлган Миср ва Яқин Шарқ мамлакатларида “араб баҳори” каби рангли инқилоблар осонлик билан амалга оширилганини гувоҳи бўлдик.

Ўзбекистон ҳукумати буни яхши тушунади, шунинг учун ҳам Мирзиёев биринчи навбатда янги иш ўринлари яратишга асосий эътиборни қаратмоқда. Яқинда у ана шундай иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапирган эди.

Агар Шавкат Мирзиёев президент бўлса Ўзбекистон ташқи сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар кутиш керак эмасми?

Мирзиёев Ислом Каримовнинг ишончли фикрдоши сифатида қабул қилиш керак. Бу борада Ўзбекистон раҳбарияти аниқ ва қатъий нуқтаи назарга эга – Ўзбекистон ўзининг бетарафлик мақомини сақлаб қолади, ўзининг суверенитетини чеклайдиган ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий ва интеграцион иттифоқларга қўшилмайди. Шу жумладан ЕОИИ ва КШХТга ҳам. Ўзбекистон кўпроқ тўғридан-тўғри икки тарафлама ҳамкорлик йўлидан боради.

Сенат биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан боришини таъкидлади
 

Иккинчидан, Мирзиёев парламент олдида ўқиган нутқида мамлакат ташқи сиёсатида чет эл мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди. Унга кўра Республика ташқи сиёсатида биринчи навбатда Ўрта Осиё мамлакатлари, кейин Россия ва МДҲ давлатлари ва кейинги ўринда АҚШ ва Европа мамалкатлари билан муносабатлар қуриш туради.

Иқтисодий масалаларга келсак…

Ўзбекистон иқтисодини Қозоғистон иқтисоди билан солиштирганда, айрим жиҳатлари кескин фарқ қилади. Модернизация қилиниш даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдори, бизнес учун яратилган шароитлар ҳамда чет эл сармояларини жалб қилиш бўйича яратилган шароитлар бўйича Ўзбекистон анча орқада қолиб кетган. Буларни тез орада тўғрилаш мумкинлиги эҳтимоли жуда кам.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ватанга қайтган мигрантлар учун 155 минг иш ўринларини яратди

Қандайдир иқтисодий ислоҳотлар, албатта, бўлади. Мирзиёев улар ҳақида эълон қилди, лекин улар қанчалик муваффақиятли бўлиши номаълум. Айни дамда кўп экспертлар жиддий ўзгаришлар бўлмайди деб ҳисоблашмоқда.

Ҳозир Ўзбекистон олдида бошқа муҳим масала турибди. Ҳозир вазиятни барқарор ушлаб туриш керак холос. Бундай вазиятда иқтисодий баркамолликка умид қилиш – бу жуда ҳам оптимистик бўлган  бўларди.

Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг хавфсизлик, иқтисод  ва гуманитар соҳалардаги ҳолати қандай?

Хавфсизлик соҳасида, Россия ва Ўзбекистон орасида икки томонлама шартнома бор, ундан ташқари ШҲТ доирасида ҳам ҳамкорлик қилинмоқда, лекин КХШТ шартномаси доирасидаги ҳамкорликка қараганда – бу жуда кам, лекин ҳамкорлик бор.

Сабзавот базасидан маҳсулот олиб чиқиш - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажмини оширишга келишиб олишди

Иқтисодий ҳамкорликка келсак, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори эмас. Бу соҳада  Ўзбекистон ҳамкорлари турли мамлакатлардан иборат: Хитой, Туркия, Европа мамлакатлари. Шунингдек Россия Ўзбекистонда энг йирик сармоявий ҳамкор ҳам эмас, лекин айрим йирик Россия сармоядорлари Ўзбекистонда ишламоқда. Булар авваломбор Газпром ва Лукойл.

Кичикроқ корпорациялар ҳам бор. Масалан МТС ва бошқа ўрта ва кичик бизнес вакиллари Ўзбекистонда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Ўзбекистон, албатта бу Қозоғистон эмас. Қозоғистонда Россиянинг катта ва кичик корхоналари учун жуда мақбул шароитлар яратилган.

Бу нимага боғлиқ?

Бунга бир неча сабаблар бор: авваломбор, Ўзбекистонда чет эллик сармоядорлар учун шароит ўта қийин. Энг оддийси сабаб — миллий валюта конвертация қилинмайди. Масалан, сиз у ерда бир-икки сўм пул ишлаб топсангиз уни олиб чиқиб кетиш ҳам муаммо.

ОАО Лукойл президенти Вагит Алекперов - Sputnik Ўзбекистон
ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда барча лойҳаларини белгиланган муддатда бажаради

Ундан ташқари нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари кўрсаткичларини олсак, масалан Doing Business, Ўзбекистонга сармоя киритиш, жуда мураккаблигининг гувоҳи бўласиз. Бу ҳолат нафақат Россия сармояларига балким Туркия, Белгия ёки бошқа ҳар қандай мамлакат сармояларига қарши ишлайди. Шунинг учун ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган сармоялар миқдори қўшни Қозоғистонга қараганда анча кам.  

Яна бир жиддий муаммо – бу шахсий мулк муаммоси. Буни яширишнинг кераги йўқ деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда бу борада қабул қилинаётган қарорларнинг кўпи – норасмий, яъни қонун доирасида эмас, айрим шахслар манфаатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Логотип компании МТС - Sputnik Ўзбекистон
МТС UMC таркибидан чиқишга қарор қилди

Шунинг учун биз, мамлакат раҳбарияти билан тўғридан-тўғри муносабат қура оладиган фақат энг йирик корхоналарга Ўзбекистон  билан ишлашни маслаҳат берган бўлардик. Ўрта ва кичик бизнес сармоядорларга Қозоғистонга сармоя киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Айни дамда Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари қандай?

Мени фикримча – ўртача. Ҳамкорлик бор лекин Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базалари очиш имкони йўқ. Чунки олдин, Андижон воқеаларида Ўзбекистон ҳукумати айнан АҚШни айблаган эди.

Улар буни исботлашганми?

Улар ўзлари учун етарли бўлган далил келтиришган. Табиийки, ғарбда буни исбот сифатида қабул қилишмаган. Лекин шуна қарамасдан АҚШ ўз ҳарбий базасини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Уларнинг ўрнига бошқа мамлакатлар ҳарбий база очишга ҳаракат қилмаганми?

Қилишган, лекин олдин айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон ўзини бетарафлик сиёсатини қатъийлик билан олиб бораётгани туфайли, бошқа ҳеч қандай мамлакага, жумладан Россияга ҳам рухсат бермайди.

Президенти сайлови давомида АҚШ ва Ғарб мамлакатлари Ўзбекистонга босим ўтказишга ҳаракат  қилишмайдими?

Тўғрисини айтганга жиддий босим бўлмайди, лекин ОАВда бироз шовқин кўтарилиши мумкин, чунки Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини сақлаш суст даражада.

Умуман айтганда, ҳозирги вақтда АҚШ ва Европанинг ўз муаммолари бошидан ошиб ётибди, шунинг учун улар Ўзбекистон президенти сайловига жиддий қаршилик қила олмайди.

Ушбу интервьюни қуйида, рус тилида эшитсангиз бўлади.

Казанцев: Западу не выгодно давление на Узбекистан в период выборов

 

Янгиликлар лентаси
0