14:53 22 Сентябр 2017
Эфир
Толибон жангарилари архив сурат

Эксперт: АҚШнинг Афғонистондаги операцияси "Толибон"ни кучайтирди

AP/ str/Haider Shah
Аналитика
Ҳавола олиш
61132

"Толибон" йўқ қилинмади ва Афғонистондаги каттагина ҳудудни эгаллаб турибди

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. АҚШнинг 15 йил илгари Афғонистонда бошлаган "Мустаҳкам озодлик" операцияси муваффақиятсизликка учради —"Толибон" янада кучайди, афюн етиштириш эса гуллаб-яшнади, деди РИА Новостига Politics First журналининг бош муҳаррири, халқаро масалалар бўйича эксперт Маркус Пападопулос.

"АҚШ Афғонистонда операция бошлаганидан кейин 15 ўтгач, ҳали ҳам миссия мақсадига эришмаганлиги кўриниб турибди. Аслида АҚШ муваффақиятсизликка учради. Бироқ бир савол туғилади, америкаликларнинг асл мақсадлари нима эди?" — деди эксперт.

Унинг айтишича, "биринчидан, "Толибон" йўқ қилинмади ва Афғонистондаги каттагина ҳудудни эгаллаб турибди". "Бунинг устига, "Толибон" америкаликлар хавфсиз деб ҳисоблайдиган ҳудудлар, Қобулда ҳам НАТО ва афғон ҳукуматига қарашли кучларга даҳшатли зарба бериш имкониятига эга", — дейди Пападопулос.

Иккинчидан, таъкидлади у, "Афғонистонда афюн савдоси қисқариш ўрнига ўсди, БМТ маълумотларига қараганда, 2014 йилда рекорд даражадаги ҳосил етиштирилган". Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг " Афғонистонда "Толибон" ва афюн савдосига қарши кураши" жудаям иккиёқлама талқинга эга.

Эксперт "Толибон" ҳаракати АҚШнинг яқин дўсти бўлган Покистон томонидан яратилганини, 1980-йилларда Афғонистондаги совет қўшинларига қарши жанг қилиш учун улар Вашингтон томонидан тайёрланганини билдирди.

"АҚШнинг 15 йил илгари Афғонистонда бошлаган "Мустаҳкам озодлик" операцияси муваффақиятсизликка учради —Афғонистон толиблардан ҳам, афюн савдосидан ҳам қутулмади. Бунинг ўрнига "Толибон" янада кучайди, афюн етиштириш эса гуллаб-яшнади. Лекин АҚШнинг бундан 15 йил олдин ҳам, ҳозир ҳам Афғонистонда бўлиши учун асосга эгалиги боис ҳеч ким юқоридаги далиллардан ҳайрон бўлмаслиги лозим", — деди эксперт.

АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистондаги ҳарбий операцияси 2001 йил 7 октябрда бошланганди. У 2001 йил 11 сентябрдаги терактларга жавобан "Мустаҳкам озодлик" операцияси доирасида ўтказилган.

АҚШ ва Буюк Британия қўшинларининг Афғонистонга киритилишига БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2001 йил 12 сентябрдаги резолюцияси асос бўлган.

Шу билан бирга, Афғонистондаги антитеррор ҳаракатларига НАТО вакиллари раҳбарлигидаги Халқаро хавфсизлик кучлари ҳам жалб этилган.

Уларнинг асосий мақсади "Толибон" ва "Ал-Қоида" экстремистик гуруҳлари жангариларини топиш ва йўқ қилиш бўлган.

Асосий мавзулар